Қозоғистонда умуммиллий референдум 2 марта ўтказилган. Ҳар иккала референдум ҳам 1995 йил бўлиб ўтган. Апрел ойидаги референдум Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини узайтириш бўйича, иккинчи референдум август ойида Қозоғистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясини қабул қилиш бўйича ўтказилган.
Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан қонун лойиҳаси тайёрланганлиги маълум қилинди.