• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Филиппинда Умуммиллий сайловлар бўлиб ўтмоқда
09.05.2022
583
Аввал хабар берганимиздек, МСК Раис ўринбосари Б.Кучкаров Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун 9 май Филиппинда Умуммиллий сайловлар ўтказилмоқда. Унда МСК Раиси ўринбосари Б.Кучкаров халқаро кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Мазкур Умуммиллий сайловларда сайловчилар: Президент, вице-президент, сенаторлар, вакиллар уйи аъзолари, губернатор, вице-губернатор, Кенгаш аъзолиги, шаҳар ҳокими, вице-шаҳар ҳокими, Маҳаллий Кенгаш маслаҳатчилари ва пропорсионал тартибда партияларга овоз берадилар.

Халқаро кузатувчилар бир гуруҳи мактабда жойлашган 32 та кластер сайлов участкалари жойлашган (бир кластерда бир нечта участка мавжуд бўлган) овоз бериш марказида бўлди.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар ногиронлиги бор шахслар овоз бериши учун ташкил этилган махсус жой ҳамда уларнинг яшайдиган ташкилот ҳудуди билан ҳам яқиндан танишган.