• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси Раиси ҳудудий семинар-тренинг машғулотлари жараёни билан танишди
15.07.2022
770
Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомходжаев ҳамда Комиссия вакиллари 15 июль куни Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлиб, Референдум ўтказувчи комиссия аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида олиб борилаётган ўқув тренинглар билан танишди.

Мулоқот чоғида ўтказилиши режалаштирилаётган референдумни миллий сайлов қонунчилиги ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижроси ҳақида сўз борди.

Референдум комиссиялари аъзолигига номзодлар ва ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича билимини ошириш ва кўникмаларини тизимли равишда мустаҳкамлаш ана шундай юксак вазифалардан.

Марказий сайлов комиссияси Раиси семинар-тренинг иштирокчилари билан бўлган мулоқотда: “Референдумни ўтказиш айнан шу бўғин ташкилотчиларидан пухта билим ва катта масъулият талаб этилади. Улар сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлардан яхши хабардор бўлса, ахборот технологияларини амалда бемалол қўллай олса, референдум жараёнлари муваффақияти шунчалик тўкис таъминланади” деб таъкидлади.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида давом этаётган ҳудудий семинар-тренингларда ҳозиргача жами 804 нафар тингловчи машғулотларда фаол иштирок этиб, якуний тестларни муваффақиятли топширди.

МСК Раиси, шунингдек, Жиззах вилоятидаги наъмунавий жиҳозланган айрим референдум участкаларини бориб кўрди. Уларда овоз берувчилар, участка комиссиялари аъзолари ва кузатувчилар учун яратилган шароит билан танишди. 

Ҳудудларда давом этаётган семинар-тренингларда 104 нафар республика тренери 966 нафар ҳудудий тренерларни тайёрлаган бўлса, ҳудудий тренерлар, ўз навбатида, туман ва шаҳарларга тақсимланиб, участка комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига 33 мингга яқин номзодлар учун машғулотлар ўтказмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати