Сайловчиларнинг иштироки ўртача ҳисобда 40 % ни ташкил этди.
Сайлов натижаларига кўра "Единая Россия" партияси номзодлари умумий ҳисобда 81,86 % мандатлик ўрнини эгаллади.
Россия Марказий сайлов комиссияси аъзоси Игор Борисов сайловларга ташқи ва ички гуруҳларнинг аралашувлари борлиги ҳақида айтди: "Сайлов комиссияларининг фаолиятларига босимлар ўтказиш, телефон қўнғироқлари ва электрон почта орқали хатлар жўнатиш ҳолатлари кузатилди. 1-июндан ҳозирги кунга қадар комиссия серверларига 29 270 та юқори даражадаги кибер-ҳужумлар уюштирилди. Барча хавфлар бартараф этилди".