Сайловни кузатиш мақсадида Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан мазкур мамлакатда бўлиб турган МСК Раиси Зайниддин Низомходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон миссияси вакиллари МСК аъзолари ҳамда ходимлари ШҲТ, МДҲ каби миссиялари таркибида Остона, Чимкент ҳамда Акмола вилоятидаги бир қатор сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнлари, ташкилий чора-тадбирлар, аҳолининг сайловдаги иштироки билан яқиндан танишди.
Республикада жами 10 101 та сайлов участкаси, 53 та хорижий давлатда эса 68 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Аксарият ҳудудларда овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 7:00 да, 86 та сайлов участкасида ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорларга асосан соат 6.00 да шу билан бир қаторда 5 та вилоятда ҳудудидаги вақт зоналари чегараларига мувофиқ соат 8:00 да бошланди.
Қозоғистон маҳаллий вақти билан соат 14:05 ҳолатига 11 950 485 нафар овоз берувчидан, 6 113 621 нафари яъни 51,16 % сайловда иштирок этди.