МСК ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти Халқ депутатлари вилоят (шаҳар ва туман) Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиёти ўрганилди. Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари вилоятга ажратилган сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ҳам кўриб чиқдилар.
Ўрганиш натижалари бўйича сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов жиҳозларини сақланишини таъминлаш ҳолати тегишли сайлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди вакиллари билан биргаликда таҳлил қилинди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Режага асосан ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошқа вилоятларда ҳам давом эттиради.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати