• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди
09.07.2023
456

Бугун, 9 июль куннинг биринчи ярмида Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Улар қаторида Халқаро Парламентарийлар Конгресси Бош котиби Ситара Аяз ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакили Адаму Бубакар бошчиликларида миссиялар, Ҳиндистон сайлов комиссияси сайлов комиссари Пандей Ануп Чандра, Тожикистон Республикаси МСК раиси Б.Худоёрзода, Озарбайжон МСК раиси М.Панаханов, Грузия МСК раиси Г.Каландарашвили раҳбарлигида делегациялар ташриф буюришди.

Учрашувда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, кузатувчилар сайлов жараёнларига Марказий сайлов комиссияси томонидан юқори савияда тайёргарлик кўрилганлиги, сайлов комиссиялари ўз фаолиятини сайлов қонунчилигига кўра амалга ошираётганлигини алоҳида эътироф этишди. Сайлов кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтаётганлигини, сайловчиларнинг иштироки фаол эканлигини таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлардан ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчи кузатувчилар муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб бормоқда. Халқаро ва хорижий кузатувчилар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида сайлов участкаларида бўлиб, кузатувлари юзасидан тегишли хулосалар ва тавсиялари беради.

Бугун кун давомида Марказий сайлов комиссиясида халқаро ташкилотлардан ҳамда хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган вакиллар билан учрашувлар давом этади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот маркази