• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Маълумки, жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда катта сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Мазкур тадбирни юксак савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистон кенг кўламли ва дадил ислоҳотларни давом эттириш, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, илм-фанни ривожлантиришга қаратаётган юксак эътибори билан жаҳонга ўзини тобора кенг намоён қилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури қабул қилиниб, ижросига киришилганига бир ойдан ошди. Мазкур жараёнлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВнинг фикрлари билан қизиқдик...
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови илк маротаба Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодексига мувофиқ бўлиб ўтади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир юртдошимизнинг сайловчилар рўйхатига киритилиши муҳим аҳамиятга эга.
Сайлов – мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири. Ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртаси, авлодлар келажаги ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари мужассам
Республикамизда сайловчиларни рўйхатини тузишда қуйидаги муҳим шартлар бажарилиши зарур: сайловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши , сайловчи сайлов кунигача ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган бўлиши, сайловчи ушбу сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан 18 ёшга тўлган фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ҳуқуқига  эга бўлади.  
Давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда, халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоатчилик назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади.