• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур қарор лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномани тасдиқлаш ва шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилмоқда.
Сайлов комиссияларида иш юритиш тартиби тўғрисида сўз юритганда биринчи навбатда бўлажак сайлов жараёнларини амалга оширишда қонун талабларини сўзсиз, аниқ ва бир хилда ижро этилишини бевосита сайлов комиссияларининг иш ҳужжатларида акс эттирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан суҳбат.
Демократик тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Мустақил Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизнинг манфаатлари кўзланган буюк ислоҳотларни амалга оширишдир. Мамлакатимиз миллий тараққиётининг янги босқичини бошлаб берган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти замирида ҳам, давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини, юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз даҳлсизлигини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини ва адолатли бошқарув тизимини вужудга келтириш каби инсонпарвар мақсадлар мужассам.
Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Сайловлар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
“Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармонида эътироф этилганидек: “Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди”.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган ва яқинда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан суҳбат.
2019 йил 20 сентябрь демократик тараққиётнинг янги саҳифаларини очиб, инсонпарвар ислоҳотлар самарасида дунё ҳамжамиятига уйғунлашиб бораётган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тарихий аҳамиятга молик сана сифатида муҳрланиб қолади.
Шу йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг сайловлари бўлиб ўтади. Айни кунларда сайлов кампанияси қизғин паллага кирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси, таниқли журналист Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВ билан суҳбатимиз МСК томонидан сайловларни юқори ташкилий савияда, очиқ-ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида бўлди.