Янгиликлар
30.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ғояси, мақсади, руҳи – ҳар бир қоидаси Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси, асрлар мобайнида шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ўзбекона ва шарқона давлатни идора этиш ҳамда халқ билан бамаслаҳат сиёсат олиб бориш анъаналарини ўзида тўла мужассамлаштирган.
29.11.2020
Бугун 29 ноябрь куни Андижон вилоятидаги Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг 3-Аскар ҳамда Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 17-Марказ сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
29.11.2020
Шу кунинг ўзида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши 16-округи 114-сайлов учаскасида ҳам бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
29.11.2020
орий йилнинг 29 ноябрь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига бўшаб қолган 10-Мирзачўл ва 26-Ёшлик сайлов округларида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
27.11.2020
Маълумки сайловларда замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаш сайловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш билан биргаликда, сайлов комиссиялари ишини ҳам осонлаштиради. Бу борада Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини (СЖБАТ) янада такомиллаштириш орқали фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг номлари ҳамда рақамларини электрон шаклда аниқ-равшан белгиланишини тақозо этади.
22.11.2020
Бугун 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида маҳаллий Кенгашнинг бўшаб қолган ўринига депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда.
21.11.2020
Тўғри, илмий асосланган овқатланиш мустаҳкам соғлиқ, юқори ишчанлик ва узоқ умр кўришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
18.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
17.11.2020
Жорий йилнинг 28 октябрдан 7 ноябрга қадар Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлиси учун 3 босқичли умумий сайловлар бўлиб ўтди.
16.11.2020
Шу йил 11 ноябрь куни Парламент тадқиқотлар халқаро маркази томонидан “Онлайн овоз бериш: тажриба ва келажак” мавзусида вебинар ўтказилди.