• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Онлайн овоз бериш: тажриба ва келажак
16.11.2020
5560
Шу йил 11 ноябрь куни Парламент тадқиқотлар халқаро маркази томонидан “Онлайн овоз бериш: тажриба ва келажак” мавзусида вебинар ўтказилди.

Шу йил 11 ноябрь куни Парламент тадқиқотлар халқаро маркази томонидан “Онлайн овоз бериш: тажриба ва келажак” мавзусида вебинар ўтказилди.

Коронавирус пандемияси нафақат жаҳон иқтисодиётига, балки мамлакатлардаги сиёсий жараёнларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади, демократиянинг тамал тоши ҳисобланувчи сайловлар эса пандемиядан энг кўп зарар кўрди.

Кўплаб мамлакатлар бунга жавобан, ҳар бир фуқаронинг овоз бериш ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва саломатлигини сақлашни мувозанатда ушлаб туриш мақсадида, ўзларининг сайлов қонунчилигини қайта кўриб чиқиш ва янги технологияларни қўллаш заруратига дуч келмоқда.

COVID-19 пандемиясидан сўнг бутун дунё бўйича сайловларни бошқарувчи органлар сайловлар ўтказиш билан боғлиқ бўлган стратегик режалаштириш ва қарорлар қабул қилиши тизимини қайта кўриб чиқишлари лозим бўлмоқда.

Ушбу вебинар давомида маърузачилар Пандемия инқирози юзага келган ҳолатларда онлайн тизимларни бошқариш, яъни, электрон рўйхатдан ўтиш, электрон овоз бериш ва онлайн овоз бериш тизимларидан сайловларни ўтказишда қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида сўз юритдилар.

Ушбу технологиялар жамоат саломатлиги ва фуқароларнинг демократик ҳуқуқларини таъминлашга нечоғлиқ хизмат қилиши мумкинлиги, унинг самарадорлиги алоҳида қайд қилинди.

Халқаро миқёсда сайловлар давомида сайловчилар ва сайлов органлари ходимлари бугунги кунда глобал пандемия хавфи, табиий офатлар, сайловчиларга тизимли равишда босим ўтказилиши, сайлов жараёнига ишонч йўқолиб бораётганлиги, турли нотўғри маълумотлар тарқалиши натижасида сайловлар жараёнлари мураккаблашувига дуч келмоқда.  

Дунё бўйлаб сайлов комиссияларининг кўплаб ходимлари учун бу ҳолатлар овоз бериш жараёнини барқарорлигини таъминлайдиган ва хатолик хавфидан ўзларини ҳимоя қиладиган ечимларни излашда ўз сайлов тизимларини қайта кўриб чиқишга ундайди. Бу эса биринчи навбатда сайлов комиссияларига бўлган ҳурматни сақлаб қолиш билан чамбарчарс боғлиқ.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, кўплаб мутахассис ва экспертларнинг фикрига ва халқаро стандартларга назар ташлайдиган бўлсак, сайлов жараёнида овоз беришнинг демократик ҳуқуқи кучайтирилиши керак, лекин, пандемия шароитида, таббий офат юз берган вақтда эса сайловчиларнинг хавфсизлигини сақлаш асосий вазифа бўлмоғи лозим.

Албатта коронавирус пандемияси сайловларни ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш ва ўз вақтида замонавий чораларни кўришни талаб қилмоқда. Бунда сайлов жараёнини рақамлаштириш ва ахборотлаштириш бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, янги технологиялар ва ишланмалардан фойдаланиш, муаммоларни новаторлик ечимлар орқали ҳал қилиш аҳамиятлидир.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Парламентлар тадқиқоти халқаро маркази томонидан ушбу муаммоларни ҳал қилиш усулларини топишга қаратилган онлайн ва масофадан овоз бериш мавзусида, сайлов жараёнларига манфаатдор тарафлар тармоғи орқали мзкур виртуал давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу виртуаль мунозара давомида технологияларни ривожланиш жараёнлари, интернет овоз беришнинг ютуқ ва камчиликлари, шунингдек, сайловларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва сайловчиларнинг иштирокини кенгайтириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати