• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш масалалари ўрин олди.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни “Kun.uz” сайтида Тошкент шаҳар Бектемир туман 18-Висол сайлов округидаги 105-сайлов участкасида комиссия аъзолари томонидан сайлов натижалари сохталаштирилгани акс этган видеоматериал таҳририятга  келиб тушгани ҳақидаги хабар эълон қилинди.  
Хабарингиз бор бу йилги сайлов кампанияси давомида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда 9 та халқаро ташкилот ва 41 та хорижий давлат вакилларидан иборат жами 825 нафар чет эллик кузатувчилар иштирок этишди. Айни кунларда ОАВ орқали хорижий экспертларнинг сиёсий жараёнларни кузатишлари бўйича натижалар эълон қилиб борилмоқда.  
​​​​​​​Ҳурматли ОАВ вакиллари 2019 йил 25 декабр куни соат 12.00 да Халқаро Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига сайловларда иштирок этган номзодлар Шарипов Шерзод ва Адамбаев Қаҳрамонларга нисбатан номзодликдан воз кечишга тазйиқ бўлаётгани тўғрисидаги хабарларга эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” округ сайлов комиссияси томонидан ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра ҳужжатлар Олмазор туман прокуратурасига юборилган.
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев миссиянинг сайловларни кузатиш борасида хулосаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг янги, демократик босқичига дадил қадам қўйди. Иқтисодиётимиз ривожланиб, одамларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий онги, фаоллиги тобора юксалиб бормоқда. Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида очиқлик ва ошкораликни давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.