• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 598-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда ўтмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда.
Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 63-сайлов участкасидаги сайлов жараёнларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси вакиллари кузатишди.
Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловлар байрамона руҳда давом этмоқда.
Бугун –– 22 декабрь соат 08.00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.
Қамаши туманидаги Сарбозор қишлоғида жойлашган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 135-Ғузор сайлов округига қарашли 788-сайлов участкасида сайловлар юқори савияда ўтказилмоқда. Сайлов участкаси участка харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари, яъни телефон, принтер, интернетга уланган ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга комьпютерлар, сейф, канцелярия товарлари, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган.
Аввал хабар қилганимиздек, Косон туманидаги 229-сайлов участкасида жорий сайловларда илк бор синовдан ўтказилаётган “DigID” (Digital Identifikation — рақамли идентификация) қурилмалари фойдаланиш учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.