• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1148 Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида
13.10.2021
1360

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1148                                                      2021 йил 13 октябрь

 

Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Овоз бериш куни сайлов жараёни онлайн видео-трансляция қилинадиган сайлов участкалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

жорий йилнинг 18 октябригача сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш учун сайлов участкаларида зарурий қурилмаларни ўрнатиш ва жиҳозлашни таъминлаш ишларини мазкур қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ амалга ошириш;

жорий йилнинг 20 октябригача Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида катта ҳажмдаги экранда, saylov2021.uz порталида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” ва бошқа телеканалларида сайлов жараёнини онлайн тарзда кузатиш имкониятини яратиш вазифаси юклатилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан биргаликда жорий йилнинг 18 октябригача:

сайлов участкаларини узлуксиз электр манбаи билан таъминлаш чораларини кўрсин;

сайлов жараёни онлайн видео-трансляция қилинадиган сайлов участкаларида захира электр таъминоти бўлишини таъминласин.

4. Молия вазирлиги Марказий сайлов комиссиясининг сўровига асосан сайлов участкаларида зарурий қурилмаларни ўрнатиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни ажратсин.

5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев

 

ИЛОВА