• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1153 Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида
18.10.2021
1278

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1153                                                      2021 йил 18 октябрь

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг холисона ёритиб борилишини таъминлаш бўйича маҳаллий ва ҳорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иловага мувофиқ аккредитациядан ўтказилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (Ж.Усманов) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ва топширилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарор ижросининг таъминланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклансин.

 

Раис                                                                                З.Низамходжаев