Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1166 2022 йил 15 апрель
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2022 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан Комиссия котиби Х.Маматовнинг ахбороти иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг иккинчи чоракда ижросини белгиланган муддатларда, сифатли ва самарали таъминлашда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, бўлим бошлиқлари ва ходимларининг шахсий масъулияти янада оширилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев