Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1177 2022 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг
16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикасининг референдумида қатнашадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари тўғрисидаги низом ҳақида” 2001 йил 27 декабрдаги 150-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев
Қарор иловаси (юклаб олиш)