• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1196 Н.Т.Турсуновни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида
19.12.2022
331

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1196                                                    2022 йил  19 декабрь

 

Н.Т.Турсуновни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича 2022 йил 17 декабрь куни ўтказилган Халқ депутатлари Навоий вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси баённомасига асосан Турсунов Нормат Тулкунович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев