• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1208 Т.А.Боболовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
13.03.2023
328

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1208                                                    2023 йил  13 март

 

Т.А.Боболовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Сурхондарё вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Тўра Абдиевич Боболов Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

2. Тўра Абдиевич Боболов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига юборилсин.

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                    З.Низамходжаев