• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1209 “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш ҳақида
16.03.2023
934

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1209                                                    2023 йил  16 март

 

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш ҳақида

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 18-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режаси (кейинги ўринларда – Календарь режа) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуни, Сайлов кодекси, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари, шунингдек Календарь режага мувофиқ амалга оширилади.

3. Календарь режа тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, сиёсий партиялар ва бошқа мутасадди ташкилотларга ижро этиш учун юборилсин.

4. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотни овоз берувчи фуқаролар ва референдумнинг бошқа иштирокчиларига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан етказиш таъминлансин.

5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА