• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1211 Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида
16.03.2023
602

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1211                                                    2023 йил  16 март

 

Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 42-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасидан Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметасида назарда тутилган маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминлаш сўралсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси А. Ибодуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                                З. Низамходжаев

 

ИЛОВА