• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1247 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини эълон қилиш ва уни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш тўғрисида
10.05.2023
1497

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1247                                                    2023 йил  10 май

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини эълон қилиш ва уни ўтказиш бўйича календарь режани тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128 ҳамда 129-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 66-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги ПФ-68-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПФ-68-сонли Фармони билан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йилнинг 9 июль кунига тайинланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига мувофиқ муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови икки ой ичида ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси 2023 йил 10 майдан бошланиши эълон қилинсин.

3. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режа (бундан буён матнда – Календарь режа) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари, шунингдек Календарь режага мувофиқ равишда амалга оширилади.

5. Календарь режа тегишли давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа мутасадди ташкилотларга ижро этиш учун юборилсин.

6. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотни сайловчилар, сиёсий партияларга белгиланган тартибда Ўзбекистан Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан етказиш таъминлансин.

7. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                                        З.Низамходжаев

 

ИЛОВА