• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1266 Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида
24.05.2023
401

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1266                                                    2023 йил  24 май

 

Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида

 

Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишни ташкиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 39-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

2. Эксперт гуруҳлари:

сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини текширув ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинишини таъминласин;

имзо варақалари тўғри тўлдирилганлиги текширилаётганда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилсин.

3. Мазкур қарор матни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев

 

ИЛОВА