• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1273 Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида
05.06.2023
436

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1273                                                    2023 йил  5 июнь

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун иловага мувофиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М. Алимбаев) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ҳамда топширилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор матни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев

 

ИЛОВА