• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1282 А.Ш.Хамраевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
08.06.2023
376

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1282                                                   2023 йил  8 июнь

 

А.Ш.Хамраевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. 69-Тойлоқ сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси Алишер Шоназарович Хамраев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 2 июндаги СҚ-745-IV қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига тайинланганлиги ва шу муносабат билан берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати 2023 йил 5 июндан эътиборан муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

2. Алишер Шоназарович Хамраев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига юборилсин.

3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З.Низамходжаев