• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1290 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти тўғрисида
09.06.2023
386

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1290                                                   2023 йил  9 июнь

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 22-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 10 майдаги 1247-сон қарори билан тасдиқланган Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссияси (К. Комилов), 3-Бухоро округ сайлов комиссияси (М. Даминов) ва 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси (А. Хўжақулов) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларига:

муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режада белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;

участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига аниқлик киритиш ишларини мутасадди идоралар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб бориш;

округ ҳудуди бўйича имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган сайловчилар, кексалар, беморлар ва овоз бериш биносига бора олмайдиган сайловчилар ҳақида маълумотларни аниқлаш;

кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва Брайль алифбосида тайёрланадиган сайлов бюллетенлари етказилиши зарур бўлган сайлов участкалари рўйхатини тузиш;

сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган муддатларда кўриб чиқиб, асослантирилган жавоб берилишини;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва сиёсий партиялар кузатувчиларига ҳамда сиёсий партиялар ваколатли вакилларига белгиланган намунадаги мандатларни сўровлар келиб тушишига қараб беш кунлик муддатдан кечиктирмай топширилишини таъминлаш юклансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев