• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1317 Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида
03.07.2023
336

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1317                                                   2023 йил  3 июль

 

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун иловага мувофиқ хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати (М. Алимбаев) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ва топширилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА