• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1322 К.Ю.Эрназаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
27.07.2023
169

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1322                                                   2023 йил  27 июль

 

К.Ю.Эрназаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. 73-Сайхун сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Комилжон Юлдашалиевич Эрназаров халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг 2023 йил 24 июлдаги VI-91-91-9-122-K/23-сонли қарорига асосан Оқолтин тумани ҳокими лавозимига тайинланганлиги ва шу муносабат билан берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати 2023 йил 24-июлдан эътиборан муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

2. Комилжон Юлдашалиевич Эрназаров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига юборилсин.

4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев