• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2023 йил 20 июнь куни соат 11:00да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади
19.06.2023
337

Мажлис кун тартибидан cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, Президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ўрин олган.

Мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.