• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
30.06.2023
473

Янги Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлар, навқирон авлоднинг ўқиб-ўрганиши, қизғин фаолият кўрсатиши учун қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир.

Мамлакатимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганида  ҳам ана шундай улкан эътибор мужассам.

Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий асослар яратилган. Янгиланган Конституциямизда алоҳида бир боб «Оила, болалар ва ёшлар» деб номлангани бунинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлаётган фаол ва етакчи ёшларимиз билан фахрланамиз.

Келажагимиз эгалари бўлган навқирон авлод вакилларини Ёшлар куни билан самимий қутлаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар тилаймиз! Илм ўрганишдан, кўзлаган мақсадларингиз сари дадил қадамлар ташлашдан чарчаманг, деб эзгу  тилаклар билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси