• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Эртага 28 июндан муддатидан олдин овоз бериш бошланади
27.06.2023
364

Эртага 28 июндан республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилади.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб, 2023 йил 5 июль куни якунланади.