• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
30 сентябрь соат 11:00 да Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
30.09.2021
3140

Кун тартибидаги масалалар: 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича йўриқнома талабларининг ижроси бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ахбороти тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида;
Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида.

Шундан сўнг йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ташкил этилади.

Пресс-брифингни сиз соат 12.45 да "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ўзбекистон" телеканаллари орқали жонли томоша қилишингиз мумкин бўлади.