• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси тўғрисида ахборот
19.04.2023
728

Бугун, 19 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг видео-конференция шаклидаги навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида айрим вазирлик ва идоралар вакилларининг ахборотлари, референдумда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилишга оид масалалар кўриб чиқилди.