• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси тўғрисида ахборот
14.04.2023
804

Бугун, 14 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдуми даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисидаги масалалар ўрин олди.