Бугун, 12 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибидан айрим референдум участкаларида овоз бериш жараёнини видео-трансляция қилиш ҳамда баъзи референдум участкаларида синов тариқасида овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш қурилмаларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисидаги масалалар ўрин олди.