• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ОАВ ВАКИЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
30.05.2023
600

ОАВ ВАКИЛЛАРИ ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА:

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш;

сайлов ўтказувчи комиссияларнинг мажлисларида ҳозир бўлиш;

сайлов комиссияларнинг қарорлари нусхаларини ОАВда ёритиш учун олиш;

муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;

сайлов куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш;

сайлов комиссияларнинг фаолиятига ҳамда овоз бериш жараёнига халақит бермасдан ва сайловнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасаларида ташкил этилган участка сайлов участкалари бундан мустасно);

Сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериш жараёнида ҳозир бўлиш;

Участка сайлов комиссиялари томонидан участка комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиши ҳамда округ бўйича овоз бериш якунларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;

сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга.

ОАВ вакили қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

ОАВ ВАКИЛЛАРИГА ҚУЙИДАГИЛАР МАН ЭТИЛАДИ:

конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўйувчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи ахборотларни тарқатиш;

сайловчилар таъсир ўтказиш, қонунга хилоф равишда бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш;

сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

сайловчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

участка сайлов комиссияларнинг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш;

сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.

ОАВ вакилининг ваколат муддати унга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.

ЁДДА ТУТИНГ!

ОАВ вакили Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари ва Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қоидаларига риоя этмаган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиши мумкин.