• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИ САЙЛОВИДА МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БEРИШ ТАРИБИ
30.05.2023
846

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзоси имзо қўяди. Имзолар комиссия муҳри билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан 5 июль санасигача ўтказилади.