Овоз бериш референдум куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.
1.Фуқаро овоз бериш биносига келгач, участка комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади.
2.Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.
3.Фуқарога овоз бериш бюллетени берилади.
4.Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.
5.Фуқаро бюллетенда референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «➕» ёки ««✔️» ёхуд «X» белгисини қўяди.
6.Бюллетенни тўлдиргандан кейин фуқаро уни овоз бериш қутисига ташлайди.
7..Бюллетенни қутига ташлаганидан сўнг овоз берувчи чиқиш томон йўл олади.
Биоллетенни тўлдириш вақтида овоз берувчидан
бошқа шахсларнинг кабина ёки хонада xозир бўлиши тақиқланади.
Фуқаро бюллетенни мустақии тўлдириш имконига эга бўлмаса, ўз кохишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли.
Айрим фуқаролар соғлигининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган такдирда, уларнинг илтимосига кўра референдим ўтказувчи участка комиссимси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.