• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижда овоз бериш тартиби
12.04.2023
850

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тартиби

Хорижий давлатларда доимий ёки вақтинча турган фуқаролар ўзларини овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритиш тўғрисида референдум кунига камида 15 кун қолгунига (2023 йил 14 апрелга) қадар қуйидаги тартибда мурожаат қилишлари мумкин:

АРИЗАЛАР ШАКЛИ

ЁЗМА

тегишли Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасаларига

ЭЛEКТРОН

Ташқи ишлар вазирлигининг референдум2023.мфа.уз расмий веб-сайти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари жойлашган манзил ва алоқа маълумотлари билан www.mfa.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Референдум участкасида овоз бериш

Фуқаролар овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилганидан кейин:

19-26 апрель кунлари (муддатидан олдин)

30 апрель референдум куни дипломатик ёки бошқа ваколатхонада овоз беришлари мумкин.

 

Референдум участкасидан ташқарида овоз бериш

Дипломатик ваколатхона биносидан ташқарида муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрель кунлари (фуқаролар зич ҳолда истиқомат қиладиган жойларда)

Кўчма овоз бериш қутилари ва кабиналаридан фойдаланилган ҳолда ўтказилади