• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
САЙЛАШ ВА САЙЛАНИШ ҲУҚУҚИ
30.05.2023
1357

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига кўра:

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади».

Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали, очиқ ва ошкора ўтказилади.

Сайлов куни ҳамда сайлов кунигача 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 9 июль санасида ўтказилади.