• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Жорий йилнинг апрель-май ойларида Ҳиндистон парламенти қуйи палатасига (Лок Сабҳа) сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур сиёсий тадбирда Ҳиндистон аҳолисининг 910 миллиондан ортиғи бевосита иштирок этмоқда.
Умрни оқар дарёга ўхшатишади. Инсонга Аллоҳ томонидан берилган бу беназир неъматнинг залворли йилларини мазмунли ва фарахбахш этиш, эзгу ва хайрли амалларни бажариш орқали инсон ўзидан яхши ном, яхши хотиралар қолдиради.
2019 йил 16 апрель куни Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари Комиссия раисининг ўринбосари Г.Рахимова раҳбарлигида 2019 йилнинг 29 мартида Россия Федерациясининг Марказий сайлов комиссиясида бўлишди.
Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси делегацияси Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган сайловларни бошқариш органларининг ҳар йилги “Сайловларда ҳалоллик – рақамли технологиялар даврида киберхавфсизлик ва ахборотнинг ҳаққонийлиги” тўққизинчи конференциясида иштирок этди.
2019 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.
2019 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни комиссия Раиси М.Абдусаломов олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига асосан, жорий йил 16 февраль куни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида халқ депутатлари Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С.Курбанкулов очди.
2019 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.