• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
2021 йил 15 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.М.Низамходжаев олиб борди.
2021 йил 14 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 25 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 37 давлатда Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси тузилган эди.
2021 йил 11 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Халқ демократик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.
Сайлов кодексининг 39-моддасига биноан, Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилгани Марказий сайлов комиссияси томонидан 5 кунлик муддатда текширилади. Бунда сайловчилар имзолари зарур сонининг камида 15 фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши керак бўлади.
2021 йил 24 октябрь мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.