• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Германия Федерал Республикасининг сайловлар бўйича федерал вакили офиси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ўртасида видеомулоқот ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 май куни бошланган сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларининг малака ва кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар Бухоро вилоятида ҳам изчил давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 май куни бошланган сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.
25 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Experts from the OSCE Office for Democratic Institutions and Human Rights Needs Assessment Mission arrived in Uzbekistan with the purpose to assess the pre-election environment for the upcoming October 2021 Presidential elections in our country, including preparation for the elections.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 майдан ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.
2021 йилни октябрь ойида мамлакатимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24 май куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
2021 йилнинг октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24-28 май кунлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
Яқинда Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида мамлакатимизда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Бюронинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси юртимизга келиши маълум қилинди.