Янгиликлар
22.11.2020
Бугун 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида маҳаллий Кенгашнинг бўшаб қолган ўринига депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда.
21.11.2020
Тўғри, илмий асосланган овқатланиш мустаҳкам соғлиқ, юқори ишчанлик ва узоқ умр кўришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
18.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
17.11.2020
Жорий йилнинг 28 октябрдан 7 ноябрга қадар Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлиси учун 3 босқичли умумий сайловлар бўлиб ўтди.
16.11.2020
Шу йил 11 ноябрь куни Парламент тадқиқотлар халқаро маркази томонидан “Онлайн овоз бериш: тажриба ва келажак” мавзусида вебинар ўтказилди.
16.11.2020
Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакат президенти лавозими учун саккиз нафар номзод “Бизнинг партиямиз”сиёсий партиясидан Ренато Усатый, “DA Платформаси” партиясидан Андрей Нэстасе, Либерал-демократик партиясидан Тудор Делиу, Мустақил номзод (амалдаги президент) Игорь Додон, “Шор” партиясидан Виолетта Иванова, “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS)дан Майя Санду, “Миллий бирлик” партиясидан Октавиан Цыку ва “UNIREA” сайлов блокидан Дорин Киртоакэлар кураш олиб бордилар.
14.11.2020
Давлат идораларида фаолият кўрсатаётган шахсларни ишдан ташқари вақтда хаваскор футбол ўйинларига жалб этиш албатта ҳар бир ходимни қувонтиради. Марказий сайлов комиссияси томонидан хафта давомида ўтказилаётган бундай учрашувлар ўз навбатида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли касб касалликларидан мухофаза қилиш ва спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишини кучайтиришга замин яратади.
14.11.2020
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasining 2020 yil 26 avgustdagi 1033-sonli qarori talablaridan kelib chiqib, xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining 2020 yil 27 oktyabrdagi 70-15/16-sonli qaroriga asosan 2020 yil 29 noyabr kuni 20-Dasht saylov okrugida hamda xalq deputatlari Qarshi shahri, Dehqonobod, Qamashi va Mirishkor tumanlari Kengashlarining qarorlariga asosan 2020 yil 15 noyabr kuni 28-Dilkusho, 28-Oqqishloq, 9-Gulshan va 14-Ayzobod okruglarida bo‘shab qolgan deputatlik o‘rinlarga saylovlarni o‘tkazish belgilandi.
12.11.2020
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2019 йил бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини онлайн муҳокама қилиш ҳамда миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилашга қаратилган тадбир ўтказилди.