Янгиликлар
13.02.2020
Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 3-февралдаги Фармойишига асосан, Қорқалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда шу кунларда Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йил 22-декабрда бўлиб ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
13.02.2020
Ўтган йилда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар халқимизнинг сиёсий фаоллигини намойиш этди. Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги сиёсий муҳит вужудга келганлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.
12.02.2020
Вилоят сайлов коммиссиясининг Халқаро Матбуот Маркази ҳудудий бўлими залида ўтказилган давра суҳбатида айни шу фикр қатъий эътироф этилди. Марказий сайлов комиссияси аъзолари Баҳодиржон Юнусов ва Ферузахон Аҳмедова иштирокидаги очиқ мулоқотда вилоят, туман, шаҳар округ, участка сайлов комиссиялари фаоллари, бўлиб ўтган сиёсий жараёнга доҳил идора ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилар.
12.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2019 йилнинг 22 декабрида ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этиб, йўл қўйилган камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишга киришди.
11.02.2020
Тошкент вилоятининг маркази - Нурафшон шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йилдаги сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
11.02.2020
Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этишди.
10.02.2020
Шундан келиб чиққан ҳолда, жойларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йилда ўтган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда эришилган ютуқлар, юзага келган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўлларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
10.02.2020
2020 йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этди.
09.02.2020
Бугун, 9 февраль, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига 579 йил тўлди.