Янгиликлар
09.02.2020
Бугун 9 февраль куни Озарбайжон тарихида илк бора навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг Миллий Межлис парламентига 125 нафар депутат 5 йил муддатга сайланади. Сиёсий тадбирлар 125 та сайлов округи ва 5573 та участкада ташкил этилган. Умумий рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 5 млн 300дан ортиқ.
07.02.2020
2020 йил 6-7 февраль кунлари Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бўлиб ўтган ушбу форматдаги давра суҳбатларида Марказий сайлов комиссияси аъзолари Худоёр Маматов, Эркин Ходжакуловлар иштирок этди.
07.02.2020
Мазкур муҳим ҳужжат замирида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.
07.02.2020
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу йил 20 январь куни бўлиб ўтган биринчи йиғилишидаги нутқида алоҳида таъкидлаганидек, “мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловлар, Ўзбекистонимиз учун катта сиёсий имтиҳон бўлди. Халқимиз бу синовдан ёруғ юз билан ўтди”.
31.01.2020
Мазкур тадбир Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.
30.01.2020
Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури қабул қилинди. Дастурда белгиланган кўламли вазифалардан бири — барча даражадаги сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишга ҳар қачонгидан эрта — 3 августдан киришилиб, 8 босқичли семинар-тренингларда замонавий педагогик, ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланилилди.
30.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ушбу муҳим воқеа якунлари ҳақида суҳбатлашдик.
28.01.2020
Марказий сайлов комиссияси томонидан мазкур фармон талабларига мувофиқ жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолати мунтазам ўрганиб борилади ҳамда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
25.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида 2020 йилга яхши ниятлар билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном беришни таклиф этди. Бу таклиф халқимизнинг дилидаги таклиф бўлганлиги боис ҳам залда ўтирган йиғилиш иштирокчилари гулдирос қарсаклар остида, якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.