• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
2020 йилнинг 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, янги сайланган депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
16-17 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлислар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.
Бугун, 17 январь куни Қарши шаҳрида жойлашган вилоят театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўлиб ўтди.
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Андижондан сенаторлар сайланди.
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатасига Сирдарё вилоятидан сайланган сенаторлар :