Янгиликлар
22.12.2019
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида сайловчиларнинг овоз бериш жараёнлари фаол давом этмоқда.
Мазкур сайловларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юксак сиёсий фаолликни намоён этмоқдалар.
Жойлардан ҳозирги пайтга қадар олинган маълумотларга кўра Ўзбекистон ҳудудидаги 18 797 810 нафар сайловчилардан 12 922 429 нафари ёки 68,7 фоизи овоз берди.
22.12.2019
Америка Қўшма Штатларининг Халқаро стратегик тадқиқотлар уюшмаси президенти Грегори Купли Оролбўйида бўлиб, сайлов жараёнлари билан танишди.
22.12.2019
Айни пайтда Наманган вилоятида 46 нафар юз ёшдан ошган пирубадавлатлар истикомат килмокдалар.
Мингбулоқ туманининг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳадяхон она Ҳошимова истиқомат қилади. Онахон 116 ёшда. У сайлов бериш жараёнларида энг ёши улуғ сайловчи сифатида иштирок этди.
22.12.2019
Халқаро матбуот марказида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди
22.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтаётган сайловларни кузатиш мақсадида мамлакатимизда келган халқаро кузатувчи – Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Бош директори Кубаничбек Таабалдиев Бухорода бўлди.
22.12.2019
Вилоятимизнинг чекка ҳудудида жойлашган Қўшработ туманида ҳам муҳим сиёсий жараён қизғин давом этмоқда. Тумандаги 394-сайлов участкаси аъзолари кекса, касалманд ва ногиронларнинг уйига кўчма сайлов қутилари билан бормоқда.
22.12.2019
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнлари давом этмоқда.
22.12.2019
Бугунги сайлов жараёнида Андижон вилоятидан 21 минг нафардан зиёд ногиронлиги бор шахслар иштирок этмоқдалар. Улардан 2095 нафарини кўзи ожиз фуқаролар ташкил этади. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида сайлов комиссиялари томонидан зарур шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, барча сайлов участкаларининг биноларида махсус йўлакчалар (пандус) ташкил этилиб, овоз бериш учун алоҳида хоналар жиҳозланди.
22.12.2019
Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига кўра қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкинлиги, ижтимоий хавфи катта бўлмаган,унча оғир бўлмаган жиноят содир этиб, эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда суд томонидан ҳукми қонуний кучга кирган маҳкум ва маҳбусларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиши белгилаб қўйилди.