• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Бу йилги сайлов жараёнларидаги яна бир янгиликлардан бири ҳудудлардаги айрим сайлов участкаларининг илк бор синовдан ўтказилган “DigID” (Digital Identifikation – рақамли идентификация) қурилмалари билан таъминланганидир.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев Гулистон шаҳридаги 18-сайлов участкасига ташриф буюриб, бугунги муҳим кунда фаол иштирок этишга чорлади.
Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловлар қизғин тус олди. Кун ярмидаёқ умумий сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиғи овоз бериб улгурди. Бу ўз навбатида, халқимизнинг сиёсий жараёнга бефарқ эмаслиги, сайловларнинг юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этилганидан дарак беради. Буни мамлакатимизда бўлиб турган халқаро кузатувчи, экспертлар ҳам тасдиқлаяпти.
Навоий вилоятида бугун эрталаб соат 8:00 дан бошланган сайлов жараёнларининг 13:00 даги ҳолатида 260 минг 99 нафар фуқаро овоз беришда иштирок этди.
Пирназар бобо Турдиев уруш ва меҳнат фахрийси, Кармана туманидаги “Дўрман” МФЙда истиқомат қилади. Тумандаги 89-сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб топган номзодларга овоз берди. Ҳарчанд уринмасин, нечанчи бор сайловларда иштирок этаётганлигини эслай олмади.
Пахтаобод туманидаги 462-сайлов участкасига Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов биринчилар қаторида оила аъзолари билан овоз бериш учун кириб келди. Кекса ёшдаги отахонлар дуосидан сўнг вилоят ҳокими бу йилги сайловлар шаффофлик ва ошкоралик руҳида ўтаётгани, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ўсиб бораётгани хақида гапирди. Ўз навбатида бугун сайланадиган депутатлар Ўзбекистонни янада ривожланиши, келажаги учун хизмат қилишлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнини кузатиш мақсадида Жанубий Кореялик халқаро кузатувчи, вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Кеун Жунг Бу Қарши шаҳридаги бир нечта сайлов участкасига ташриф буюрди ҳамда сайлов участкаларидаги жараёнлар билан танишиб, ташкилотчилик даражаси ва сайловчилар фаоллигини юқори баҳолади.
Бухоро вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган овоз бериш жараёни қизғин давом этяпти. Биз Бухоро шаҳридаги 31- сайлов участкасида худди шунинг шоҳиди бўлдик.