• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайловлар жараёни турли тилларда ёритилади
25.09.2019
2407
Ўзбекистон Республикасида барча миллатлар вакилларининг сиёсий ҳуқуқлари, шу жумладан сайлов ҳуқуқини бошқа фуқаролар билан тенг ва эркин амалга ошириши давлат томонидан кафолатланган. Мамлакатда яшаётган 130дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг давлат бошқаруви ва жамият ҳаётида тенг ва эркин иштирок этиши, ижтимоий имтиёзлардан баҳраманд бўлиши, ўз этник, миллий, диний, тил ва урф-одатларини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикасида барча миллатлар вакилларининг сиёсий ҳуқуқлари, шу жумладан сайлов ҳуқуқини бошқа фуқаролар билан тенг ва эркин амалга ошириши давлат томонидан кафолатланган. Мамлакатда яшаётган 130дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг давлат бошқаруви ва жамият ҳаётида тенг ва эркин иштирок этиши, ижтимоий имтиёзлардан баҳраманд бўлиши, ўз этник, миллий, диний, тил ва урф-одатларини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган.

Ўзбекистонда 138 миллий маданий марказ, 34 дўстлик жамияти, 7 тилда таълим муассасалари, 12 тилда оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Давлат тили ҳақида”, “Фуқаролик тўғрисида”, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” каби қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқларга оид халқаро хужжатлар, икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда озчиликни ташкил қилувчи миллатлар вакилларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, жумладан сайлов ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли чора тадбирлар БМТнинг миллий ёки этник, диний ёки тил бўйича озчиликка мансуб шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларацияси талабларига тўла мосдир.

Юртимизда миллатлараро тотувликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча миллат ва элат вакилларининг аҳил-иноқ яшаётганлиги қувончли ҳол.

Юртимизда тожик миллатига мансуб қарийб 1,5 миллион фуқаро истиқомат қилади. Мамлакатимизнинг 10 ҳудудида тожик миллий маданият марказлари фаолият олиб бормоқда. Самарқанд, Термиз, Фарғона давлат университетларида тожик тилида машғулотлар олиб борилади.

“Нурли жол” газетаси ҳам Ўзбекистоннинг энг кекса газетларидан. Тажрибали журналистлар ишлайди.

Ўзбекистонда 1,5 миллиондан ортиқ қозоқ миллатига мансуб фуқаро истиқомат қилмоқда. Мамлакатда 100 га яқин қозоқ миллий-маданий маркази ва 500 дан ортиқ қозоқ тили ўқитиладиган умумтаълим мактаби мавжуд. Қозоқ тилида кадрлар тайёрланмоқда, ансамбллар, театр фаолият кўрсатмоқда.

«Корё синмун» («Корейс газетаси») 1997 йилдан чиқа бошлаган. 2017 йили 20 йиллигини нишонлади.

Мамлакатимизда катта обрў-эътибор қозонган 283 нафар корейс миллатига мансуб юртдошимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.

Жорий йилнинг июнь ойида пойтахтимиздаги “Дўстлик боғи”да корейс диаспораси томонидан саховатли ўзбек заминидаги бағрикенглик, самимийлик ва ғамхўрлик, тинч ва осойишта ҳаёт учун миннатдорлик белгиси сифатида ёдгорлик монументи барпо этилди.

Шу каби мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари учун тенг шароит ва имкониятлар яратилган.

Сайлов кодекси ўзбек тилидан ташқари, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида ҳам чоп этилди. Кодекс нормаларини турли тилларда чоп этиладиган ОАВда кенгн тарғиб қилиб бориш, сайловлар жараёнида очиқлик, ошкоралик каби ноёб демократик қадриятларни ҳаётда тадбиқ этиш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳам мамлакатимиз хаётида мухим ўрин тутувчи сиёсий жараёнлар, сайлов кампаниясига оид тафсилотларни халққа етказишда турли тилларда нашр этиладиган босма ОАВ, хусусан қозоқ тилидаги “Нурли жол”, тожик тилидаги “Овози тожик”, корейс тилидаги “Корё синмун” каби бошқа газеталар билан ҳам ҳамкорлик қилишни мақсад қилган.

Шу муносабат билан ушбу кун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида “Нурли жол”, “Овози тожик”, “Корё синмун” газеталарининг Бош муҳаррирлари билан ўзаро ҳамкорлик ҳусусида суҳбат бўлиб ўтди. Томонлар сайлов жараёнларини ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олдилар.

 

Марказий сайлов комиссияси 
Ахборот хизмати